Бугун 24 июнь, 2025 йил, сешанба

O'ZB

ЦАХАЛ Эроннинг тўрт ҳудудида жойлашган ҳарбий объектларга ҳужум қилганини эълон қилди

 ЦАХАЛ Эроннинг тўрт ҳудудида жойлашган ҳарбий объектларга ҳужум қилганини эълон қилди

Исроил мудофаа армияси 22 июн куни Эроннинг ҳарбий инфратузилмасига ҳужумларини давом эттирди. ЦАХАЛ хабарига кўра, Исфаҳон, Бушер, Аҳваз ҳамда Язд шаҳарларидаги ракета ва дронларни учириш ускуналари жойлашган объектлар нишонга олинган.

Хабар берилишича, Исроилнинг 30 та ҳарбий самолёти Эрон бўйлаб ўнлаб ҳарбий объектларни нишонга олган, бунда 60 дан зиёд бомбалардан фойдаланилган.

"Ҳужум қилинган объектлар орасида Язддаги “Имом Ҳусайн” номли қўмондонлик маркази ҳам бор. Бу ерда “Хуррамшеҳр” узоқ масофали ракеталари сақланган. Маълумотларга кўра, аввалроқ айнан шу марказдан Исроилга тахминан 60 та ракета учирилган эди", дейилади ЦАХАЛ баёнотида.

Киритилди: 00:57 23.06.2025. Ўқилди: 1334 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!