Баалбек губернатори Башир Ходернинг айтишича, аҳолини эвакуация қилиш жараёни бошланган ва одамлар орасида ваҳима бор.
У Sky News Arabic телеканалига берган интервьюсида, кўпчилик бир неча ҳафта олдин чиқиб кетганини ва айримлар эса хавфсиз деб билган ҳудудлардаги уйларда қолганини қўшимча қилган.
Вазият ЦАХАЛ томонидан харита ва эвакуация ҳақида огоҳлантирув эълон қилингач ва ҳукумат барча аҳолининг хавфсизлигини таъминлаш учун чиқиб кетишини тартибга солганидан сўнг ўзгарган.