Бугун 5 январь, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Бўлажак Президент Панама каналини нега АҚШ назоратига қайтармоқчи?

Бўлажак Президент Панама каналини нега АҚШ назоратига қайтармоқчи?

АҚШнинг бўлажак президенти Панама каналини ҳам АҚШ назоратига қайтармоқчи. Оқим орқали ўтиш учун белгиланган юқори тарифлар туфайли канални тезда Америка ихтиёрига қайтариш зарурлигини айтаркан, сиёсатчи Панама сув ҳавзаси савдо муносабатлари, шунингдек Атлантика ва Тинч океанларида ҳарбий-денгиз кучларни тезкор жойлаштиришда АҚШ учун муҳим аҳамиятга эгалигини эслатди. Табиийки, истак бир томон, ниятни амалга ошириш бошқа масала. Бинобарин, Панама Президенти Хосе Рауль Мулино CNN телеканалига берган интервьюсида Трампнинг канални қайтариш ҳақидаги баёнотини қўпол тарихий жаҳолатнинг намоёни, деб баҳолади.

– 31 декабрь куни канал панамаликлар қўлига ўтганига 25 йил тўлди, – деган етакчи. – Панама канали 1977 йил имзоланган шартнома асосида тўлиқ давлатимизга тегишли. Демак, мамлакат суверенитетига мувофиқ, музокара олиб борилмайди.

Панама ҳудудидан ўтадиган Марказий Америкадаги мазкур сунъий иншоот Атлантика ва Тинч океанларини боғлайди. Шу боис халқаро аҳамиятга эга жуда муҳим транспорт сув йўли ҳисобланади.

Киритилди: 16:16 02.01.2025. Ўқилди: 1621 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!