Save the Children халқаро ноҳукумат ташкилоти БМТ Хавфсизлик кенгашида Ғазо секторида зудлик билан ўт очишни тўхтатишни талаб қилувчи резолюцияга овоз бериш чоғида Буюк Британиянинг позициясини қоралади.
«(Буюк Британия Бош вазири) Риши Сунак ва унинг ҳукумати яна бир бор Ғазодаги болалардан юз ўгиришни танлади. Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Хавфсизлик Кенгашида ўт очишни тўхтатиш учун овоз бермаслик билан Буюк Британия шу тариқа болалар яқин соатлар, кунлар ва ҳафталарда бошдан кечирадиган барча даҳшатларга шерик бўлади», — дейилади ташкилот Х ижтимоий тармоғидаги хабарида.
Save the Children резолюция лойиҳаси «Ғазо секторидаги зўравонликларни тўхтатиш учун қўлдан бой берилган имконият» эканлигини таъкидлади.
Ташкилот зудлик билан йиғилиш ва узоқ муддатли оташкесимни таъминлаш учун зарур шарт-шароитларни яратишга чақирди.
Аввалроқ Қўшма Штатлар блокададаги Ғазо секторида зудлик билан гуманитар ўт очишни тўхтатишни талаб қилувчи БМТ Хавфсизлик кенгаши резолюцияси лойиҳасига вето қўйган эди.
Хавфсизлик кенгашининг 13 аъзоси резолюция учун овоз берди, Буюк Британия эса бетараф қолди.
6 декабрь куни БМТ Бош котиби Гутерриш ўз фаолияти давомида биринчи марта ўз ваколатларидан фойдаланган ва БМТ Низомининг 99-моддасига асосланиб, БМТ Хавфсизлик Кенгашига тегишли мактуб йўллаган.