Келаси ёзда Саудия Арабистони чемпионати вакиллари юлдуз футболчиларнинг бир қатор шов-шувли трансферларини амалга оширишга уриниб кўришади.
Саудия Арабистони клублари ўз сафига қўшиб олмоқчи бўлган қимматбаҳо футболчилар рўйхатига "Манчестер Сити"дан 29 ёшли Жек Грилиш ҳам киритилган, деб хабар беради Sky Sports. Шунингдек, шорт-листда "Ал-Ҳилол" музокаралар олиб бораётган "Манчестер Юнайтед"нинг 30 ёшли ярим ҳимоячиси Бруну Фернандеш ва "Наполи"нинг 26 ёшли форварди Виктор Осимхен ("Галатасарой" томонидан ижарага олинган) ҳам бор.
Transfermarkt портали Грилишни 35 млн еврога, Фернандешни 55 млн еврога, Осимхенни 70 млн еврога баҳоламоқда.