Каталониянинг "Барселона" клуби ҳужумкор ярим ҳимоячиси Ламин Ямал фаолиятини Саудия Арабистони чемпионатида давом эттириш вариантларига эга, деб хабар беради El Nacional.
Манбага кўра, 17 ёшли испаниялик футболчининг манфаатларини ҳимоя қилаётган футбол агенти Жорже Мендеш "кўк-анорранглилар" бош мураббийи Жоан Лапортани саудияликларнинг футболчига бўлган қизиқиши ҳақида огоҳлантирган. Потенциал харидорлар Ламин учун кўп миллионли шартномалар таклиф қилишга тайёр.
Ямалнинг "Барселона" билан амалдаги меҳнат шартномаси 2026 йилнинг июнь ойи охиригача мўлжалланган. Вингернинг трансфер нархи 180 миллион еврога баҳоланмоқда.