Саудия Арабистони Исроил ва минтақадаги ҲАМАС ҳаракати ўртасидаги зиддиятни кенгайтиришдан бош тортиш эвазига Эронга ўз иқтисодиётига сармоя киритишни таклиф қилди, деб ёзади Bloomberg.
Унинг сўзларига кўра, Эрон минтақадаги ўзининг прокси гуруҳларига таъсир ўтказа олса ва Исроил ва ҲАМАС ўртасидаги қуролли можарони кенг кўламли ҳарбий қарама-қаршиликка айлантиришнинг олдини олса, Саудия Арабистони сармоясини олади.
Саудия томони бу таклифни ҳам тўғридан-тўғри, ҳам турли воситачилар орқали 7 октябр куни ҲАМАС жангарилари Исроил ҳудудига бостириб кириб, Яқин Шарқда можаронинг янги кучайишига сабаб бўлганидан кейин билдирган эди.
Бундан ташқари, Теҳрон ва Ар-Риёд ўртасидаги бундай ҳамкорлик имкониятлари Эрон президенти Иброҳим Раисий ва Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон Ол Сауднинг Араб ва ислом мамлакатлари саммити доирасида бўлиб ўтган шахсий учрашувида муҳокама қилинди.
Агентлик манбаларига кўра, Раиси Саудия тахти вориси 7 октябрдан кейин музокара ўтказган биринчи жаҳон етакчиларидан бири бўлди.