Бугун 11 февраль, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Саудиялик шаҳзода Трампга мурожаат қилди: «Фаластинликлар Исроил шаҳарларига қайтиши керак»

 Саудиялик шаҳзода Трампга мурожаат қилди: «Фаластинликлар Исроил шаҳарларига қайтиши керак»

Саудиянинг собиқ разведка бошлиғи, шаҳзода Турки ал-Файсал АҚШ собиқ президенти Доналд Трампнинг Ғазо аҳолиси депортация қилиниши кераклиги ҳақидаги чақириғига жавобан Натионал газетасида чиқиш қилди.

У Трампга мурожаат қилиб, «Фаластин халқи ноқонуний мигрантлар эмас, уларни бошқа давлатларга мажбуран кўчириб юбориш мумкин эмас», деб таъкидлади.

«Фаластинликлар – бу уларнинг ери, уларнинг уйларини Исроил вайрон қилган, ва улар уларни қайта тиклайди, худди аввалги Исроил тажовузларидан кейин қилганидек», — деди шаҳзода ал-Файсал.

Унинг сўзларига кўра, Ғазо аҳолиси асосан 1948 ва 1967 йиллардаги урушларда Исроил томонидан ўз уйларидан ҳайдаб чиқарилган қочқинларнинг авлодларидир.

«Фаластинликлар маҳаллий халқ, Исроил эса мигрантлар»

Турки ал-Файсал Фаластинликлар қадимдан Яқин Шарқда яшаб келган халқ эканлигини эслатиб, Исроил фуқароларини мигрантлар деб атади:

«Иккинчи жаҳон урушидан кейин Фаластинга келган минглаб европалик муҳожирлар фаластинликларнинг уйларини ва ерларини тортиб олди, аҳолига нисбатан террор ва этник тозалаш сиёсатини юритди. Афсуски, АҚШ ва Буюк Британия бунга қаршилик қилиш ўрнига, ҳатто фаластинликларнинг ўз уйларидан ҳайдаб чиқарилишига кўмаклашди», — деди саудиялик шаҳзода.

Шунингдек, у Ғазодан қувғин қилинган фаластинликлар ўз ватанларига, жумладан, Ҳайфа, Яффа ва бошқа шаҳарлардаги ерларига қайтиши лозимлигини таъкидлади.

«Фаластинликлар нацистлар жиноятлари учун жавобгар эмас»

Шаҳзода Турки ал-Файсал ўз мактубида фаластинликлар бугун нацистлар томонидан яҳудийларга нисбатан қилинган жиноятлар учун жазоланаётганини эслатди.

Унинг айтишича, Саудия Арабистони қироли Ибн Сауд Иккинчи жаҳон урушидан кейин яҳудийларга Германияда ер ажратишни таклиф қилган. Бироқ АҚШ президенти Франклин Рузвелт ва унинг вориси Гарри Трумен яҳудийларни Яқин Шарққа кўчириш режаларини амалга оширишга қарор қилган.

«Яхшиямки, Рузвелт Ибн Сауд билан учрашганда, қирол бу ташаббусни қатъий рад этди ва яҳудийлар учун Германияда ер ажратишни таклиф қилди. Афсуски, Гарри Трумен яҳудий муҳожирларнинг Фаластинга кўчишига чин дилдан ишонар эди ва натижада Исроил давлатининг ташкил топишида муҳим роль ўйнади. Бугунги зўравонлик ва қон тўкилишлар – айнан ўша қарорларнинг ва 1917 йилдан бошлаб Британия империясининг сионистик ҳаракатларни қўллаб-қувватлаганининг натижасидир», — деди саудиялик шаҳзода.

Киритилди: 01:03 10.02.2025. Ўқилди: 966 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!