Бугун 22 май, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Саудияга Ҳаж зиёрати учун 600 мингдан ортиқ хорижлик етиб борди

Саудияга Ҳаж зиёрати учун 600 мингдан ортиқ хорижлик етиб борди

Саудия Арабистони Ҳаж ва Умра ишлари вазирлиги маълум қилишича, ҳозиргача мамлакатга қуруқлик, ҳаво ва денгиз орқали 600 мингдан ортиқ зиёратчи борган. Бу Ҳаж мавсуми учун тақдим этиладиган умумий визаларнинг 42 фоизини ташкил этиб, хорижий зиёратчилар оқими тезлашиб бораётганини кўрсатади.

Ҳаж ва Умра ишлари вазири Тавфиқ Ал-Рабиа 1446-ҳижрий йил Ҳаж мавсумига тайёргарлик доирасида муқаддас жойлардаги инфратузилма ва хизматларни шахсан кўздан кечирган. У хизмат кўрсатувчи компанияларнинг жиҳозлари, жойлаштириш режалари ва хизматлар сифатини ҳам текширган.

Жорий йилда ишга туширилиши режалаштирилган лойиҳалар доирасида Мино водийсида 200 ўринли янги шифохона, пиёдалар йўллари бўйлаб 71 та биринчи ёрдам пункти, Намира масжиди яқинидаги 85 минг квадрат метрлик майдонда соябонлар ва совутиш тизимлари, 320 та соябон ҳамда 350 та сув пуркагичли вентилятор ўрнатилиши, шунингдек, водийдаги 2116 та эски ҳожатхона ўрнига 61 та икки қаватли замонавий мажмуа қурилиб, жами 5600 дан ортиқ ҳожатхона ишга туширилиши кўзда тутилган.

Шунингдек, “Яшил Саудия Арабистони” ташаббуси доирасида амалга оширилаётган “Яшил муқаддас жойлар” лойиҳасига мувофиқ, 290 минг квадрат метр майдонга 20 минг туп дарахт экилган.

Киритилди: 23:06 20.05.2025. Ўқилди: 453 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!