Бугун 8 сентябрь, 2025 йил, душанба

O'ZB

Саудияда ҳам Рождество нишонлаш бошландими?..

A A A
Саудияда ҳам Рождество нишонлаш бошландими?..

Саудия Арабистони дўконларида Рождество байрамига мўлжалланган арча ва безаклар сотиш бошланган. "The New Arab" нашрининг ёзишича, охирги йилларда бундай маҳсулотлар савдоси пойтахт Риёздаги дўконларга ҳам кириб бормоқда. 

“Буни Саудия Арабистонида кўраман деб ўйламагандим, – дейди исмини айтишни истамаган маҳаллий фуқаро арча, Санта-Клаус безаклари ва турли зарлар сотиладиган дўконда. – Мен таажжубдаман”

Уч йил аввал Саудия Арабистонида бундай маҳсулотларни очиқ-ойдин сотиш имконсиз эди. “Олдинлари бундай нарсаларни топиш жуда қийин эди. Кўпгина дўстларим уларни Ливан ёки Сурияда сотиб олиб, бу ерга яширинча олиб келишарди”, – дейди ливанлик Мэри исмли аёл. 

Умар исмли дўкондорнинг айтишича, у нафақат Рождество, балки Хэллоунга мўлжалланган маҳусулотларни ҳам сотади. Буни эса юртидаги ўзгаришларнинг нишонаси сифатида кўради.

Киритилди: 18:14 21.12.2020. Ўқилди: 2997 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!