Бугун 9 май, 2025 йил, жума

O'ZB

Саудия Пролигаси. Роналдудан навбатдаги гол, Дурандан дубл, «Ан-Наср»дан йирик ғалаба

Саудия Пролигаси. Роналдудан навбатдаги гол, Дурандан дубл, «Ан-Наср»дан йирик ғалаба

Саудия Пролигаси 19-тури доирасида «Ан-Наср» Отабек Шукуров фаолият юритаётган «Ал-Фейҳа» жамоасини йирик ҳисобда мағлуб этди.

Саудия чемпионатидаги дебют ўйинида Жон Дуран дублга эришган бўлса, Криштиану Роналду 74-дақиқада ҳисобни йирик кўринишга келтирди – 3:0. Бу португалиялик 40 ёшли ҳужумчининг фаолиятидаги 924-голига айланди.

Меҳмонлар сафида Отабек Шукуров 80-дақиқага қадар ҳаракат қилиб, сўнг захирага олинди.

Ушбу ғалабадан кейин «Ан-Наср» 41 очко билан 3-ўринда бормоқда. Шукуров жамоаси эса 16 очко билан 14-поғонадан жой олган.

Саудия Пролигаси. 19-тур

Ан-Наср – Ал-Фейҳа 3:0

Голлар: 1:0 – 22 Дуран, 2:0 – 72 Дуран, 3:0 – 74 Роналду.

Ан-Наср – Бенто, Ан-Нажди (Ас-Сулайхим, 60), Лапорт, Ал-Авжами, Бушал, Мане, Ал-Ҳайбари (Ал-Фатил, 86), Брозович, Анжело Габриэл (Қашиш, 60), Роналду (Маран, 84), Дуран (Ғариб, 85).

Ал-Фейҳа – Москера, Ар-Рашиди, Смоллинг, Ас-Саафи (Al Ruqi, 80), Сакала, Посуэло (Ал-Харти, 70), Абди (Rangel da Silva, 87), Шукуров (dos Santos da Silva, 80), Ал-Биши, Ал-Бакауи (Al Dowaish, 80), Лопес.

Огоҳлантиришлар: Ас-Саафи (35), Бушал (51), Мане (54), Брозович (67).

Киритилди: 23:59 07.02.2025. Ўқилди: 695 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!