Бугун 20 декабрь, 2025 йил, шанба

O'ZB

Саудия клуби 120 миллион еврога юлдуз футболчи сотиб олади

A A A
Саудия клуби 120 миллион еврога юлдуз футболчи сотиб олади

«Наполи» ҳужумчиси Виктор Осимхен фаолиятини Европанинг топ клубларида эмас, балки Саудия Арабистонида давом эттириши мумкин.

Нигериялик ҳужумчига Саудиянинг «Ал Аҳли» жамоасидан жиддий таклиф бор. Улар 25 ёшли ҳужумчи учун курашда устунлик қилишмоқда ва «Наполи» сўраётган 120 миллион еврони беришга тайёрлигини маълум қилган.

Аввалроқ, Осимхен «Челси» ва «Арсенал»га ўтиши мумкинлиги ҳақида хабар берилганди. Бироқ ҳеч бир Лондон клуби «Наполи»га 120 миллион евро бериш ниятида эмаслигини маълум қилганди.

Киритилди: 09:26 14.06.2024. Ўқилди: 890 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!