Бугун 17 май, 2024 йил, жума

O'ZB

Саудия Арабистонидаги ҳайвон ҳайкаллари энг қадимийси деб топилди

Саудия Арабистонидаги ҳайвон ҳайкаллари энг қадимийси деб топилди

Саудия Арабистонида қоялардан ўйиб ишланган улкан туя ҳайкаллари 2018 йилда топилган, ўшанда олимлар уларнинг тарихи эрамизнинг бошларига бориб тақалишини айтган эди.
Бироқ сўнгги тадқиқотлар ушбу ҳайкаллар 7-8 минг йил аввал ясалганини кўрсатди, яъни улар дунёдаги энг кўҳна ҳайвон ҳайкалларидир.

Подшоҳ Сауд университети, Германиянинг Макс Планк институти ва Франциянинг Илмий тадқиқотлар миллий маркази ҳайкалларнинг ёшини аниқлаш учун уларни ясашда ишлатилган асбоблар изларини таҳлил қилиш ҳамда нураш ва эрозия жараёнларини моделлаштириш сингари бир қатор усуллардан фойдаланишди. Бундан ташқари, археологлар ҳайкаллар яқинида қазишмалар олиб бориб, меҳнат қуроллари ва ҳайвонларнинг суякларини топишди, уларнинг ёши радиоуглеродли усул ёрдамида аниқланди.

Тадқиқот натижалари АҚШнинг Journal of Archaeological Science журналида эълон қилинди.

Қояларда улкан туялардан ташқари ўнлаб ҳайвонларнинг табиий катталикдаги ҳайкаллари ҳам бор. Улар нима учун ясалган деган саволга олимлар ҳали жавоб топа олгани йўқ.

Киритилди: 12:00 16.09.2021. Ўқилди: 2160 марта. Фикрлар сони: 1 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!