Бугун 6 июль, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Саудия Арабистонида аёлларга такси ҳайдаш учун рухсат берилди

A A A
Саудия Арабистонида аёлларга такси ҳайдаш учун рухсат берилди

Саудия Арабистонида аёлларга махсус оилавий таксиларда ҳайдовчи бўлиб ишлаш учун рухсат берилди, деб ёзади «РИА Новости» маҳаллий ОАВларга таяниб.

Саудия Арабистони давлат транспорт агентлиги баёнотига кўра, аёл таксичилар йўловчилар орасида ҳеч бўлмаганда бир нафар катта ёшли аёл бўлсагина, уларни олиши мумкин. Шунингдек, уларнинг олд ўриндиққа эркак йўловчиларни ўтқизиши тақиқланади.

Оилавий таксиларни ишлатиш учун лицензия рўйхатдан ўтган транспорт компанияларига берилади. Уларга фақат Саудия Арабистони фуқароси бўлган ва тегишли ҳайдовчилик гувоҳномасига эга аёл кишилар ҳайдовчилик қилиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, 24 июнь куни Саудия Арабистонида аёлларга машина ҳайдаш имконини берувчи қирол фармони кучга кирди.

Manba: daryo. uz

Киритилди: 19:04 23.11.2018. Ўқилди: 4325 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!