Мамлакат Энергетика вазирлиги ҳужумлардан сўнг энергетика секторининг иккита объекти қайта ишга туширилганини маълум қилди.
Вазирликнинг X ижтимоий тармоғидаги хабарига кўра, "Шарқ-Ғарб" қувурининг тўлиқ ўтказувчанлик қувватига — кунига 7 миллион баррелга эришилди. Шунингдек, расмийлар "Манифа" конида кунига қарийб 300 000 баррел нефт қазиб олишни тикладилар.
Бундан ташқари, "Ҳурайс" объектида тўлиқ иш фаолиятини тиклаш бўйича ишлар олиб борилмоқда, бу эса қазиб олиш ҳажмини яна 300 000 баррелга ошириш имконини беради.
Эслатиб ўтамиз, пайшанба куни Ар-Риёд, Шарқий вилоят ва Янбу саноат шаҳридаги нефт-газ ҳамда электр энергияси корхоналарига қилинган ҳужумлардан сўнг Саудия Арабистони бир қатор объектлар иши тўхтатилганини эълон қилган эди.