Саудия Арабистони Президенти Рашид аль-Алими раҳбарлигидаги Яман Республикаси Президентлик Кенгаши ҳукуматига тахминан 368 миллион доллар миқдорида молиявий ёрдам кўрсатилишини эълон қилди.
Саудия Арабистони Ташқи ишлар вазирлиги маълум қилишича, ушбу маблағлар Яманни ривожлантириш ва тиклаш дастури доирасида ажратилади ҳамда мамлакат иқтисодиётини қўллаб-қувватлашга йўналтирилади.
Умумий ёрдам миқдори 1,38 миллиард саудия риалига, яъни тахминан 368 миллион АҚШ долларига тенг бўлади.