«ПСЖ» ҳужумчиси Усмон Дембеле 2025/2026-йилги мавсум якунига кўра унга «Олтин тўп» топширилганидан сўнг нега кўз ёшларини тўхтата олмаганига изоҳ берди. Форвард мукофотни олиш маросимида онасига мурожаат қилган пайтда йиғлаб юборди.
«Мен кучли бўлиб, барчага миннатдорчилик билдиришни истагандим. Лекин оилам ҳақида, бошиданоқ ёнимда бўлиб қўллаб-қувватлаганлар ҳақида гапира бошлаганимда, ҳис-туйғуларимни жиловлай олмадим. Шунинг учун бироз ўзимни тўхтатолмадим», — деди Дембеле.
Дембеле сўровнома натижасига кўра «Барселона» ва Испания терма жамоаси вингери Ламин Ямални ортда қолдирди. Учинчи ўринни эса француз ҳужумчисининг жамоадоши Витинья эгаллади.