Бугун 23 сентябрь, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Абдуллоҳ домланинг маърузасига 6 йил олдин "класс" босган йигит қамалди

Абдуллоҳ домланинг маърузасига 6 йил олдин "класс" босган йигит қамалди

Судланувчи У. Алмарданов ўзининг “Redmi Note 13” русумли телефон аппаратига ўрнатилган “Odnoklassniki.ru” мессенжерига очилган “Ulugbek Almardanov” номли аккаунтидаги “Класс босилганлар” бўлимида 2019 йилда Абдуғани Умаров (Абдуллоҳ домла)нинг “Жаннатга ошиқлар” номли ақидапарастлик ғоялари билан йўғрилган маърузасига “класс” босиш орқали виртуал дўстларига тарқатган. Бу билан у амалдаги Жиноят кодекси 244-1-моддаси 3-қисмининг “г” бандида назарда тутилган жиноятни содир этган.

Жиноят ишлари бўйича Қумқўрғон туман судининг 2025 йил 1 июлдаги ҳукмига кўра, У. Алмарданов Жиноят кодекси 244-1-моддаси 3-қисмининг “г” бандида назарда тутилган жиноятни содир қилганликда айбли деб топилиб, шу модда билан унга Жиноят кодексининг 57-моддаси қўлланилиб, 3 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган ва жазони умумий тартибли колонияларда ўташ белгиланган.

Судланувчи У. Алмарданов томонидан содир этилган мазкур жиноят оғир турга мансублиги туфайли унга нисбатан озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлган жазо тайинланган. Шундай бўлсада жазони енгиллаштирувчи ҳолатларни инобатга олган ҳолда унга Жиноят кодексининг 57-моддаси татбиқ этилиб, модда санкциясидан камроқ жазо муддати тайинланган.

Киритилди: Бугун 18:03. Ўқилди: 1598 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!