Бугун 16 июль, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Саудия Арабистони ўзбекистонликлар учун онлайн туристик визани тиклади

Саудия Арабистони ўзбекистонликлар учун онлайн туристик визани тиклади

Энди Ўзбекистон фуқаролари Саудия Арабистонига 1 йиллик туристик визани онлайн тарзда расмийлаштириш имкониятига эга бўлади. Бу янгилик тадбиркорлар, зиёратчилар ва саёҳат ихлосмандлари учун катта қулайлик яратади.

Янги тартибга кўра, туристик визани 1 йил муддатга расмийлаштириш мумкин бўлиб, бу жараён тўлиқ онлайн тарзда амалга оширилади.

Виза тўлови 107 АҚШ долларини ташкил қилади. Ариза бериш жараёни учун фуқаролар evisa.visitsaudi.com сайти орқали мурожаат қилиши мумкин. Виза расмийлаштиришда асосий талаблардан бири – тўлиқ шаклда тўлдирилган онлайн анкета ва амалдаги паспорт ҳисобланади.

Виза фақатгина туристик мақсадларда берилади ва бошқа фаолият турларига рухсат бермайди.

Киритилди: 17:20 12.07.2025. Ўқилди: 535 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!