Доҳада бўлиб ўтган йиғилишда Қатар, Саудия Арабистони, БАА, Баҳрайн ва Қувайт вакиллари Эронни давом этаётган можарода Форс кўрфази давлатларининг мутлақ бетарафлигига ва АҚШнинг Эронга қарши ҳаво базаларидан фойдаланишига йўл қўймаслигига ишонтирди.
Бу ҳақда Reuters хабар бер.ди
Саудия Арабистони Ташқи ишлар вазирлиги раҳбари бугун қизиқарли баёнот берди:
«Биз Эрон билан барча келишмовчиликларимизни ўтмишда қолдириб, яхши ва мустаҳкам дўстлик йўлини давом эттиришга тайёрмиз».
Bloomberg агентлигининг таъкидлашича, АҚШ ва Исроил Эроннинг Форс кўрфазидаги нефть инфратузилмасига зарба бериш имкониятини муҳокама қилмоқда.