Саудия Арабистони, Қатар ва Иордания ҳукумати Ғазо секторидаги урушдан кейинги тинчликпарварлик миссиясида иштирок этиш учун ўз тинчликпарвар кучларини юбориш ниятида эмас.
Бу ҳақда The Times of Israel ёзмоқда.
Бу маълумотни нашрга икки суҳбатдош тасдиқлаган. Араб манбаси Иордания, Қатар ва Саудия Арабистонининг рад жавобини бу тинчликпарварлик миссияси «Исроилни фаластинликлардан ҳимоя қилиш» каби кўриниши билан изоҳлади.
Шу билан бирга, Миср ва БАА миссияда иштирок этиш ниятини тасдиқлади, бироқ бир қанча шартларни қўйди. Улар орасида Исроил Бош вазири Бенямин Нетаняху рад этаётган «икки халқ учун икки давлат» концепцияси доирасида амалга оширилиши талаби бор.