Бундай қарорга Яман ҳусийлари ҳужумлари хавфи туфайли келинди, дейилади АFP хабарида.
Қарор 27 сентябрь, якшанба куни кучга кирди ва 1 октябрь, пайшанба кунига қадар амал қилади. Ўқувчилар ва ўқитувчилар бу даврда мактабларга бормайдилар, дарслар электрон таълим платформалари орқали ўтказилади.
Масофавий форматга ўтиш ҳақида ота-оналар электрон почта орқали хабардор қилинди. Манбаларнинг хабар беришича, хабарларда мактаблар вақтинча ёпилишининг аниқ сабаби кўрсатилмаган.
Қарор мамлакатдаги хавфсизлик вазиятининг кескинлашуви фонида қабул қилинди.
Бир кун олдин Саудия Арабистони бошчилигидаги коалиция пойтахт Ар-Риёд ва мамлакатнинг бошқа ҳудудларида Яман ҳусийлари томонидан учирилган дронлар ва ракеталарни ҳавода уриб туширганини маълум қилганди.