Саудия Арабистон пойтахти Риёз экологияси энг ёмон шаҳарлар глобал рейтингида илк ўнталикдан ўрин олди. Мазкур рейтинг жаҳондаги карбонад ангидрид изи тизимли модели лойиҳа томонидан тайёрланган.
Маълум бўлишича, Риёзда йилига 118,8 мегатоннагача карбонат ангидрид гази ишлаб чиқарилади (10-ўрин). Саудия Арабистонидан олдинги ўринларда Сеул (276 мегатонна), Гуанчжоу (272), Нью-Йорк (233,5), Ҳонконг (208,5), Лос-Анжелес (196,4) Шанхай (181), Сингапур (161,1), Чикаго (152,9) шаҳарлари, Токио ва Йокогама агломерацияси (132,8) бор.
Мазкур рейтингда юртимиз пойтахти Тошкент 305-ўринга жойлаштирилди: бу ерда йилига 7,1 мегатонна карбонат ангидрид чиқиши қайд этилган.
Manba: azon.uz