Бугун 7 июнь, 2025 йил, шанба

O'ZB

Саудия Арабистони июль ойида Европа учун нефть нархини даҳшатли даражада оширади

Саудия Арабистони июль ойида Европа учун нефть нархини даҳшатли даражада оширади

Саудия Арабистони июль ойида европалик харидорлар учун нефтнинг барча навлари нархини бир баррель учун 1,8 долларга оширади.

Бу ҳақда Saudi Aramco давлат компанияси маълум қилган.

Натижада Шимоли-ғарбий Европа мижозлари учун Arab Light ёқилғиси Brentдан бир баррель учун 3,25 долларга, Ўрта ер денгизидан эса 3,05 долларга қимматлашади.

Шу билан бирга, Осиё мамлакатлари харидорлари учун нефтнинг "енгил" навлари келаси ойда бир баррель учун 0,2 долларга арзонлашади. Шундай қилиб, Arab Light нефтнинг Уммон/Дубай саватига қараганда 1,2 долларга қимматга тушади, бу охирги тўрт йилдаги минимал даражага яқин.

АҚШ учун "енгил" нефть нархи бир баррель учун 0,1 долларга пасаяди, бошқа навлар учун нархлар ўзгармайди.

Киритилди: 09:11 05.06.2025. Ўқилди: 900 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!