Саудия Арабистони аҳолиси сони 32,2 миллион кишига етди, уларнинг 42 фоизи чет эл фуқаролари, саудияликларнинг 63 фоизи 30 ёшгача бўлган ёшлардир, дея хабар бермоқда Reuters агентлиги.
2022 йилги аҳолини рўйхатга олиш маълумотларига кўра, умумий аҳолининг ўртача ёши 29 ёшни ташкил этган.
Иқтисодиёт ва режалаштириш вазири Файсал Ал-Иброҳим Риёзда ўтказилган матбуот анжуманида сўнгги аҳолини рўйхатга олиш қироллик тарихидаги энг кенг қамровли ва тўғри рўйхатга олиш бўлганини таъкидлаган.
“Аҳолини рўйхатга олиш натижалари режалаштириш ва қарорлар қабул қилиш... ҳамда подшоҳликдаги сармоявий муҳитни қўллаб-қувватлаш учун асосий асос бўлади”, - деган Ал-Иброҳим.
Саудия Арабистонининг жуда катта миқдордаги ёш аҳолиси валиаҳд шаҳзода Муҳаммад бин Салмоннинг олдида турган иқтисодиётни диверсификация қилиш, нефтдан воз кечиш ва 10 миллиондан ортиқ саудияликлар учун иш ўринлари яратиш бўйича режаларида дуч келаётган муаммоларга ечим бўлади.
Шаҳзода Муҳаммад маҳаллий саноатни ривожлантириш ва подшоҳликни туризм ва бизнес учун очишни ўз ичига олган Vision 2030 деб номланувчи улкан ўзгариш режасига юзлаб миллиард доллар сармоя киритмоқда.
2010 йилдан бери аҳолининг йиллик ўсиши ўртача 2,5% ни ташкил этган. Сўнгги рўйхатга олиш маълумотлари шуни кўрсатадики, ўша пайтдан бери умумий аҳоли сони 34,2% га ошган.