Бугун 20 декабрь, 2025 йил, шанба

O'ZB

Сурхондарёда поезд "Жентра"ни уриб кетди. Эркакнинг онаси, хотини ва уч фарзанди ҳалок бўлди

A A A
Сурхондарёда поезд "Жентра"ни уриб кетди. Эркакнинг онаси, хотини ва уч фарзанди ҳалок бўлди

Сурхондарёда содир бўлган ЙТҲда бир оиланинг 4 нафар аъзоси вафот этди. Бу ҳақда "darakchi.uz" хабар қилди.

Маълум қилинишича, кеча, 31 январь куни соат 20:29ларда “Шўрчи-Элбаён” темир йўл бекатлари оралиғида жойлашган қўриқланмайдиган темир йўл кесишмасида, Сурхондарё вилояти, Қумқўрғон туманида яшовчи, 1989 йилда туғилган Н. Б. бошқарувида бўлган, оқ рангли, “Жентра” автомашинасидан ўтаётган вақтида ўзининг эхтиётсизлиги оқибатида “Сариосиё-Тошкент” йўловчи поезди уриб юборган.

Натижада ушбу автомашинада йўловчи сифатида кетаётган Б.М.Назаровнинг оила аъзолари— онаси, турмуш ўротоғи, 2 нафар қизи ва ўғли воқеа жойида вафот этган. Ҳайдовчининг ўзи ва яна бир ўғли эса турли тан жароҳатлари олиб, Шўрчи марказий шифохонасида ётқизилган.

Киритилди: 09:10 01.02.2024. Ўқилди: 2483 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!