Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Сардоба тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда фуқаро А.А. фуқаро Д.М.нинг 5 бош қора молини жами 142 млн сўмга сотиб олишга келишиб, шундан 32 млн сўмини бериб, кейинчалик қолган 110 млн сўм ҳисобидан 100 АҚШ долларлик купюрадаги жами 8 800 қалбки АҚШ долларини бериб кетганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Ҳурматли фуқаролар ва тадбиркорлар, қалбакилигини билмаган ҳолда қалбаки валюта қимматликларини олиб, уни кейинчалик ўтказган шахснинг қилмиши ҳам жиноий жавобгарликни келтириб чиқаради.
Шу боис, ўзаро ҳисоб-китобларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қонуний тўлов воситаси ҳисобланган миллий валютада амалга ошириш орқали ўзингизни ноқонуний ҳаракатлардан асраган бўласиз.