Бугун 24 апрель, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

"Сардоба" фалокати: айни дамда нечта уй яроқсиз ҳолатда?

"Сардоба" фалокати: айни дамда нечта уй яроқсиз ҳолатда?

АОКА ҳузуридаги штабда вазирлик ахборот хизмати раҳбари Жамолиддин Қаландаров «Сардоба» сув омбори тўғонида юзага келган тошқин оқибатлари ва уларни бартараф этиш бўйича Қурилиш вазирлиги томонидан амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумот берди.

Ўрганишлар натижасида 4 435 та хонадон талофат кўргани аниқланди: шундан 2 390 та — яроқсиз ва 2 045 таси — таъмирталаб ҳолатда.

Уйларни таъмирлаш учун — 4,6 миллиард сўм, ободонлаштириш ишларига — 3,8 миллиард сўм сарфланади.

Пудратчи корхоналар томонидан 13 765 нафар ишчи ва 722 та махсус транспорт воситалари жалб қилинган.

Тезкор маълумотларга кўра, уй-жойларни таъмирлаш учун 4,8 минг тонна цемент; 600 кв.м қурилиш ойнаси; 1,5 минг тонна оҳак; 5,2 минг куб.м тахта; 32,3 тонна лок-бўёқ; 167,2 минг шлакаблок; 13,7 минг куб.м қум; 15,1 минг куб.м. щебен; 213,2 минг кв.м профнастил; 16,7 тонна мих; 119,2 тонна арматура ва бошқа зарур қурилиш материаллари олиб келинган.

Сардоба туманида 37 та 1480 та хонадонли кўп қаватли турар жой; Мирзаобод туманида 20 та 800 та хонадонли, Мирзаобод туманида 9 та уй, 360 та хонадон қурилиш ишлари бошланган.

Киритилди: 17:04 02.06.2020. Ўқилди: 2117 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!