Бортида йўловчилар бўлган самолёт носозлик туфайли Саратовга фавқулодда қўнишни амалга оширди.
Бу ҳақда Россия Федерацияси Тергов қўмитасининг транспорт бўйича Ғарбий минтақалараро тергов бошқармаси маълум қилди.
Қайд этилишича, қурбонлар йўқ.
"29 март куни тушдан кейин Саратовдаги "Гагарин" аэропортига бортида йўловчилар бўлган самолёт фавқулодда қўнишни амалга оширди. Самолёт командири носозликни пайқаб, фавқулодда қўнишни сўради. Самолёт муваффақиятли қўнди, ҳеч қандай вайронагарчилик аниқланмади, қурбонлар йўқ", - дейилади департамент хабарида.