Германиялик олимлар саратоннинг одатда эътибор берилмайдиган аломатларини эълон қилишди. Улар биринчи навбатда эътибор қилиш керак бўлган симптомлар рўйхатини тузиб чиқишган.
Хавфли симптомлар орасига
– бир неча ҳафта давомида тўхтамаётган йўтал;
– ёғли ёки аччиқ таом истеъмоли билан боғлиқ бўлмаган жиғилдон қайнаши ҳисси;
– холлар атрофидаги қизариш, қичишиш (тери саратони аломати бўлиши мумкин);
– нажасда қоннинг пайдо бўлиши (тўғри ичакдаги янги ҳосил бўлган ўсимталардан дарак бериши мумкин);
– лимфотўқималарнинг шишиши кабилар қўшилган.
Уларнинг таъкидлашича, шу аломатлар сезилиши билан шифокорга мурожаат қилиш саратонни эрта аниқлаш ва даволашга ёрдам беради.