Санкт-Петербургда чоршанба куни янги ҳарорат рекорди ўрнатилди. Ҳавонинг энг юқори ҳарорати 1890 йилда қайд этилган аввалги рекорд кўрсаткичдан 4,8 даража юқори бўлди, дейилади «Синьхуа» ахборот агентлиги тарқатган хабарда .
Россиянинг «Фобос» об-ҳаво маркази етакчи мутахассиси Михаил Леуснинг таъкидлашича, 10 апрель куни Санкт-Петербургда ҳаво ҳарорати +21,5 даражани ташкил этган.