Бугун 2 апрель, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Санкт-Петербургда 5 йил ҳужжатсиз яшаган аёл ва унинг 3 нафар фарзанди Ўзбекистонга қайтарилди

Санкт-Петербургда 5 йил ҳужжатсиз яшаган аёл ва унинг 3 нафар фарзанди Ўзбекистонга қайтарилди

“Дунё” ахборот агентлиги хабар қилишича, Ўзбекистон фуқароси Р.З. 2020 йилда ишлаш мақсадида Санкт-Петербург шаҳрига келган. 2020–2025 йиллар давомида у уч фарзандли бўлган, аммо мураккаб ҳаётий шароит туфайли болаларнинг туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномалари ўз вақтида расмийлаштирилмаган.

Шу боис, вояга етмаганларнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган ва бу ҳолат уларни вақтинча давлат муассасаси қарамоғига олиш ҳамда ихтисослаштирилган муассасага жойлаштиришга сабаб бўлган.

Ўзбекистоннинг Санкт-Петербургдаги Бош консулхонаси вазиятга аралашиб, ҳамюртлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга оширган. Жумладан, дипломатлар томонидан болаларнинг шахси ва қариндошлик алоқаларини тасдиқловчи ҳужжатлар тайёрланиб, тегишли идоралар билан тушунтириш ишлари олиб борилган.

Мазкур иш Санкт-Петербургнинг Василеостровский туман судида кўриб чиқилган. Суд жараёнида Бош консулхона ходимлари фуқаро манфаатларини ҳимоя қилиб, болаларни оила бағрига қайтариш зарурлигини асослаб берган.

Суд ижобий қарор қабул қилганидан сўнг, она ва унинг уч фарзанди Ўзбекистонга қайтарилди.

Киритилди: Бугун 14:40. Ўқилди: 305 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!