Молдова президенти Майя Санду ҳукуматдан республикадаги норозилик намойишларини мухолифат томонидан мамлакатни беқарорлаштиришга уриниш сифатида баҳолаган ҳолда кескин жавоб беришни сўрамоқда.
"Мен Речан ҳукуматини мамлакатдаги вазиятни беқарорлаштиришга уринишларга қатъий жавоб беришга чақираман", - деди президент, унинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда ТАСС.
Санду норозилик намойишларини қоралаб, уларни уюштирган мухолифатдаги Шор партияси "ҳозирги ҳукуматни ноқонуний равишда ағдариш мақсадини" кўзлаётганини айтди.