Бугун 24 ноябрь, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Санъаткорлар 7 млрд сўмдан зиёд маблағни жамоат фондига йўналтирди

Санъаткорлар 7 млрд сўмдан зиёд маблағни жамоат фондига йўналтирди

Бугун АОКАдаги штабида ўтказилган брифингда маданият вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Мавлуда Асқархўжаева ижтимоий тармоқларда тез-тез муҳокама қилинаётган мавзу, яъни ўзбек санъаткорларининг карантин даврида аҳолига қай даражада моддий ёрдам кўрсатаётганига тўхталиб ўтди.

«Республикада коронавирус пандемияси тарқалишининг олдини олиш борасида амалга оширилаётган муҳим амалий чора-тадбирларни қўллаб-қувватлаш мақсадида вазирлик ва унинг тасарруфидаги ҳудудий бошқармалар ҳамда республика ташкилотларида меҳнат қилаётган ходимлар, давлат театри актёрлари, санъаткорлар ҳам имкон қадар кўмаклашмоқда. Шу пайтга қадар улар томонидан 7 миллиард 112 миллион сўм маблағ Ўзбекистон «Меҳр-шафқат ва саломатлик» фондига йўналтирилди.

Шунингдек, «Pharm plast holding» МЧЖ билан ҳамкорликда 2 миллиард сўм миқдордаги дори-дармон маҳсулотлари ҳам халқимизга етказиб бериш учун Ўзбекистон «Меҳр-шафқат ва саломатлик» жамоат фондига ёрдам сифатида тақдим этилди», — дейди Мавлуда Асқархўжаева.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонлик санъаткорлар коронавирусга қарши курашишга 1,7 миллиард сўм ўтказгани ҳақида хабар берилганди.

Киритилди: 21:55 28.04.2020. Ўқилди: 3083 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!