Бугун 29 март, 2024 йил, жума

O'ZB

SAMSUNG бренди ҳақида, сиз билмаган фактлар

SAMSUNG бренди ҳақида, сиз билмаган фактлар

Сизларнинг деярли ҳар бирингиз мазкур бренд техникасидан фойдалангансиз ёки фойдаланмоқдасиз. Samsung ҳозирги кунда – бу кичик ва йирик электроникали маиший техниканинг барча тури. Samsung қандай қилиб ҳозирги даражага етишганини биласизми? Бунинг тарихи жуда қизиқ.

Барчаси 1930 йилларда бошланди. Кореянинг унчалик катта бўлмаган Тэгу шаҳарчасидаги тадбиркор Ли Бён Чхоль тегирмонда гуручли ун чиқариб қишлоқ дўкончасида сотарди. 1938 йилда у 40 ишчи ўринли фирмага асос солди ва гуручли ун, лағмон ва қуритилган балиқларни Хитойга сотишга мўлжалланган ўз савдо йўлини тиклади. Савдо ривожлана бошлади ва 1948 йилда Ли Бён Чхоль ўз компаниясини – Samsung Trading Company номи билан рўйхатдан ўтказди – ўша даврда оммабоп ва амбицияли бўлган америкача ном асосчини узоқни кўзлаб қилган режасини кўрсатиб турарди.

Компания тез суратларда ривожлана бошлади, ишлаб чиқариш ва экспорт маҳсулотлари сонини кенгайтирди – тикув машиналари, шакар, пўлат, минерал ўғитлар экспортини йўлга қўйди. Нафақат Хитойга, яна Гонконг ва Макао билан савдо алоқаларини йўлга қуйди. (Макао собиқ Португалия колонияси, айни вақтда Хитой ҳудуди).

Корея уруши даври (1950–1953) Samsung Trading Co учун оғир келди, лекин компания, иқтисодий инқироз шароитида асосий эътиборини йирик компанияларга қаратиб уларни кредит, енгилликлар ва давлат буюртмаси билан таъминлаган (ўша даврда Samsungдан ташқари яна Daewoo, Hyundai каби компаниялар танилган эди) асосан Жанубий Корея ҳукумати ёрдамида омон қолди ва барча муаммоларни (вайрон бўлган заводлар ва омборхоналар) енга олди. Ва 60-70 йилларга келиб Samsung мамлакатнинг етакчи корпорациясига айланди.

1969 йилда компания тарихида биратўла икки муҳим ходиса рўй берди. Илк марта инглиз тилидаги ёрлиқ (логотип) яратилди ва Sanyo компанияси билан ҳамкорликда оқ–қора телевизорларини ишлаб чиқариш йўлга қўйилди. Бир неча йилдан сўнг мазкур қўшма ташкилот Samsung Trading Co назоратига ўтади ва Samsung Electronics корпорациясига айланади. У 1977 йилда рангли телевизор, 1979 йилда видеомагнитофон, 1983 йилдан бошлаб эса компьютерлар ишлаб чиқаришни йўлга қўяди.

1991 – 1992 йиллардан бошлаб Samsung Electronics мобиль телефон ишлаб чиқаришни бошлади.

1993 йилда Samsung Electronics 2015 йилгача фойдаланилган ёрлиқни (логотип) жорий этади.

Кейинги йилларда ривожланиш тез суратларда ўса бошлади. Samsung кенг кўламли бошқа бўлинмалар ташкил қилди, айни дамда ушбу корпорациянинг нафақат электроника билан шуғулланадиган бўлимлари мавжуд, балки суғурта, кимё саноати, оғир саноат, қурувчилик, дам олиш масканлари, автомобиль саноати билан шуғулланувчи бўлинмалари мавжуд.

Дунёни 828 метр баландликка тенг, энг баланд Бурж – Халиф минораси биноси 2004 – 2010 йилларда Samsung корпорациясининг Samsung Engineering бўлинмаси томонидан қурилган.

Samsung Group уюшмасининг МДҲ давлатлари бозорида асосан электрон саноати намуналари тақдим этилган:

1. Samsung Electronics – маиший хизмат техникаси (музлаткичлар, кирювиш машиналари, чанг ютгичлар), аудио – видео қурилмалари (LCD ва плазмали телевизорлар, уй кинотеатрлари, мини ва микро тузилмалар), уяли телефонлар, офис техникаси (смартфонлар, мониторлар, ноутбуклар, принтерлар ва ҳ.).

2. Toshiba – Samsung – қаттиқ дисклар, видеога ва расмга тушириш ускуналари.

3. Samsung SDS – оператив хотира.

Шунингдек, Кореяда Renault Samsung Motor заводида ишлаб чиқариладиган енгил автомобиллар ҳам тақдим этилган. Мазкур автомобиллар Nissan ва Renault: Renault Koleos? Nissan Almera Classic савдо белгиси остида сотувга чиқарилади (айниқса, Россияда жуда машҳур автомобиль савдо белгилари).

Бугунги кунда Samsung брэнди учрамайдиган ҳаёт соҳасини топиш қийин. Компания тарихи – омад сари ҳаракат қилиш, фаоллик, фидойилик ва ўз имкониятларингга ишониш, мўжизалар яратишга қодирлигига яққол мисол бўла олади. 

Дарвоқе, Samsungни Samsung Display бўлинмаси корпорациянинг асосий рақобатчиси ҳисобланган Apple корпорацияси учун amoled  дисплейлари (экран) ишлаб чиқарадиган компания эканлиги билармидингиз?

Бекзод Мусурмонов интернет материаллари асосида тайёрлади

Киритилди: 06:15 31.08.2019. Ўқилди: 4148 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!