Аввал маълум қилинганидек, бугун АОКА штабида Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Ҳабибулла Оқилов иштирокида брифинг бўлиб ўтди.
❓Май ойида турмуш ўртоғим кўзи ёриши керак эди ва режа бўйича Республика перинатал марказига (СамПИ) боришимиз керак эди. Ҳозирги пайитда РПМ карантинга ёпилган бўлса, биз қаерга боришимиз мумкин?
❗️Ҳақиқатан ҳам ҳозирги пайтда РПМ карантинга ёпилаган ва ҳомиладор аёлларни қабул қилаетгани йўқ. Лекин сизнинг турмуш ўртоғингизнинг кўзи ёриш пайти келгунча РПМ очилиши ҳам мумкин. Агар бу марказда каратин давом этадиган бўлса, сиз Шаҳар перинатал марказига ёки турар жойингизга қарашли туғурук комплексига ҳеч қандай муаммосиз мурожаат қилишингиз мумкин.