Бугун 8 сентябрь, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Самимий миннатдорлик

Самимий миннатдорлик

Таваллуд куним муносабати билан чин дилдан қутлаб, ўзларининг самимий табриклари ва эзгу тилакларини йўллаган хорижий давлатлар, ҳукумат ва парламентлар раҳбарлари, сиёсат ва жамоат арбоблари, ишбилармон доиралар вакилларига, халқаро ташкилотлар етакчиларига, юртимиздаги маҳаллалар аҳли ва меҳнат жамоаларига, барча ватандошларимга чуқур миннатдорлик изҳор этаман.

Менинг шаънимга билдирилган ушбу табрик ва тилакларни энг аввало Ўзбекистон халқи ва давлатига юксак ҳурмат ва эҳтиром, мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларга ва юртимизнинг ёруғ келажагига бўлган ишонч ифодаси сифатида қабул қиламан.

Фурсатдан фойдаланиб, меҳнаткаш, бағрикенг ва олижаноб халқимизга яна бир бор чин юракдан ўзимнинг чексиз фарзандлик меҳрим ва ҳурматимни билдираман.

Ишончим комил, эл-юртимизнинг фидокорона меҳнати, улкан бунёдкорлик салоҳияти ва ҳамжиҳатлиги билан Янги Ўзбекистонни барпо этиш бўйича ўз олдимизга қўйган буюк мақсадларга албатта етамиз.

Чуқур ҳурмат билан,

Шавкат Мирзиёев,

Ўзбекистон Республикаси Президенти

Киритилди: 08:10 25.07.2024. Ўқилди: 832 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!