Бугун 6 октябрь, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Самарқанддаги қурилиш ҳудудида дарахтлар ноқонуний кесиб ташлангани аниқланди

Самарқанддаги қурилиш ҳудудида дарахтлар ноқонуний кесиб ташлангани аниқланди

Самарқандда дарахтларни ноқонуний кесиб ташланганларга жиноий иш қўзғатиладиган бўлди, деб хабар бермоқда вилоят Экология бошқармаси матбуот хизмати.

Маълум қилинишича, Самарқанд вилояти Экология бошқармаси Экологик назорат инспекцияси ҳамда шаҳар назорат инспекцияси томонидан назорат рейд тадбири олиб борилган. Тадбир давомида Самарқанд шаҳрида қурилиш ишларини олиб бораётган “С.Э.Ш” МЧЖ томонидан дарахтлар кесиб ташлангани аниқланган.

Ҳолат бўйича олиб борилган тезкор ҳаракатлар натижасида маълум бўлишича, қурилиш корхонаси масъуллари томонидан ҳудудда мавжуд 4 туп қимматбаҳо ва 1 туп кам қимматли турдаги дарахтни илдиз қисми билан қазиб ташлаб, йўқ қилинган.

Самарқанддаги қурилиш ҳудудида дарахтлар ноқонуний кесиб ташлангани аниқланди

Фото: Самарқанд вилояти Экология бошқармаси

Ҳозирда дарахтларнинг йўқ қилиниши натижасида ўсимлик дунёсига етказилган зарар ҳисобланиб, жиноят аломатлари бўлгани учун тегишли ҳужжатлар белгиланган тартибда расмийлаштирилиб, қонуний чора кўриш учун ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларига тақдим этилган.

Киритилди: 14:52 07.07.2024. Ўқилди: 965 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!