Бугун 14 ноябрь, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Байден Эрон нефтига зарба берди

Байден Эрон нефтига зарба берди

АҚШ президенти Жо Байден кутилмаганда унинг маъмурияти Исроил билан Эроннинг нефть инфратузилмасига эҳтимолий ҳужумни «муҳокама қилаётганини» эълон қилди. Бу Эроннинг 1 октабр куни амалга оширилган ракета ҳужумига жавоб бўлиши керак.

Байден бу мунозаралар Исроил расмийлари биланми ёки ички суҳбатларми, аниқламаган бўлсада, унинг шарҳи жаҳон нефть бозорларида ваҳима қўзғатди ва хом ашё нархининг кўтарилишига олиб келди, фақат Яқин Шарқдаги кескинликни кучайтирди.

Журналистлар Байдендан Исроилнинг Эрон нефть иншоотларига зарба бериш эҳтимоли ҳақида сўрашган. Бунга жавобан Оқ уй раҳбари шундай деди: «Биз буни муҳокама қилмоқдамиз. Ўйлайманки, бу бироз бўларди... ҳар ҳолда», — президент жумла ўрталарида ўз ҳукмини кесиб ташлади, бироқ унинг асосий мазмуни аниқ эди: Қўшма Штатлар Эрон нефть саноатига қилинган ҳужумларга кўз юмишга тайёр.

📈 Ушбу баёнотдан бир неча дақиқа ўтгач, нефть нархи бир ой ичида энг юқори даражага етди: Брент маркали нефть нархи 5 фоизга кўтарилиб, бир баррель учун 77,65 долларни ташкил қилди.

Киритилди: 04:00 05.10.2024. Ўқилди: 2683 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!