«Укринформ» хабар беришича, Украина Бош прокуратурасининг қуролли можароларда содир этилган жиноятларга қарши кураш бошқармаси бошлиғи Юрий Белоусов телемарофонда ҳуқуқ-тартибот идораларида 93 нафар украиналик ҳарбий асирнинг қатл этилгани ҳақида маълумот борлигини айтди. Унинг сўзларига кўра, жорий йилда украиналик ҳарбий асирларни қатл этиш ҳолатларининг 80 фоизи қайд этилган.
Шунингдек, у 3-октабр куни украиналик ҳарбий асирнинг қатл этилгани ҳақида янги маълумотлар пайдо бўлганини айтди.
«Телеграм каналларида дадил кийимдаги бошқа ҳарбий хизматчининг қатл этилиши мумкинлиги акс этган видео тарқалди. Биз зудлик билан яна бир жиноий иш бўйича СБУ Бош тергов бошқармасида рўйхатга олдик», — деди Белоусов.
Россия Мудофаа вазирлиги украиналик ҳарбий асирларнинг россиялик ҳарбийлар томонидан судсиз қатл этилгани ҳақидаги хабарларга изоҳ бермади.