Бугун 29 июль, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Самарқанддаги давлат органлари ва ташкилотларида 109 мингдан ортиқ қонунбузилиш ҳолати аниқланди

A A A
Самарқанддаги давлат органлари ва ташкилотларида 109 мингдан ортиқ қонунбузилиш ҳолати аниқланди

Бу ҳақда Халқ депутатлари Самарқанд вилоят Кенгашининг навбатдаги сессиясида 2023 йилнинг биринчи ярмида норма ижодкорлиги, ҳуқуқни қўллаш соҳасида, шунингдек, аҳолининг ва тадбиркорларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича Самарқанд вилоят Адлия бошқармаси томонидан амалга оширилган ишлар юзасидан ахборот берган мазкур бошқарма бошлиғи Салоҳиддин Нуриев маълум қилди.

Таъкидланишича, ҳисобот даврида вилоят адлия органлари томонидан ҳуқуқни қўллаш соҳасида 645 та давлат органи ва ташкилотида 669 марта назорат тадбири ўтказилган. Мазкур тадбирлар чоғида 109 мингдан ортиқ қонунбузилиш ҳолатига йўл қўйилганлиги аниқланди.

– Ўтган йиллардан фарқли равишда 2023 йилнинг биринчи ярмида давлат органлари ва ташкилотларида ҳуқуқни қўллаш соҳасида ўтказилган назорат тадбирларида асосан масъул ходимларни жазога тортишга эмас, балки ушбу соҳада келгусида қонунбузилиш ҳолатларига йўл қўймаслик мақсадида улар фаолиятини ҳуқуқий-методик жиҳатдан таъминлаш орқали қонунбузилиш ҳолатларига йўл қўйилишининг олдини олишга алоҳида эътибор қаратилди, – деди С.Нуриев. – Буни рақамлар ҳам кўрсатиб турибди, яъни 2022 йилнинг биринчи ярмида 1428 нафар шахс интизомий жавобгарликка тортилган бўлса, жорий йилнинг мос даврида 502 нафар шахснинг интизомий жавобгарлик масаласи ҳал этилди.

Бундан ташқари, энг кўп қонунбузилиш ҳолатларига йўл қўйилган соҳаларда ҳуқуқий қўлланмалар тайёрланиб, электрон шаклда тарқатилди.

Бошқарма томонидан фуқаролар ва тадбиркорларнинг бузилган ҳуқуқ ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишига ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Жумладан, “Ер участкалари олиб қўйилиши ва олиб қўйилаётган ер участкасида жойлашган кўчмас мулк объектлари мулкдорларига компенсация бериш тартиби тўғрисида”ги Низом талаблари асосида жами 11 миллиард сўмдан ортиқ миқдордаги компенсация маблағлари тўлаб берилиши таъминланди.

Шунингдек, соғлиқни сақлаш тизимида фаолият юритувчи 100 нафардан ортиқ ходимга 5 миллиард сўм тўланмаган иш ҳақлари ва бошқа тўловлар адлия органларининг аралашуви билан тўлаб берилди.

Ахборотда вилоятда норма ижодкорлиги соҳасида ҳам ижобий натижаларга эришилаётгани қайд этилди. Йилнинг биринчи ярмида адлия органлари томонидан маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг 54 та қарор лойиҳаси ҳуқуқий экспертизадан ўтказилган. Агар ўтган йили туман (шаҳар) ҳокимликлари томонидан 24 ҳолатда ҳуқуқий экспертизадан ўтказилмасдан ҳужжатлар қабул қилинган бўлса, ҳокимликлар ва адлия бўлимлари ўртасида йўлга қўйилган самарали ҳамкорлик натижасида бу йил ушбу йўналишда қонунбузилиш ҳолатлари кузатилмади. Фақатгина “E-qaror” электрон тизими орқали маҳаллий ҳокимликлар томонидан қарорлар қабул қилишда 86 та қонунбузилишга йўл қўйилган. Ўтган йилнинг дастлабки олти ойида эса бу рақам 148 тани ташкил этганди.

Киритилди: 17:16 25.09.2023. Ўқилди: 789 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!