“Уралские авиалинии” парвози билан Москвадан учиб келган йўловчи самолётда "бомба бор" деб туриб олди.
Барча йўловчилар самолётни тарк этганидан сўнг 46-ёшли Александр М. экипажга самолёт “миналаштирилганини” маълум қилган ва самолётни тарк этишдан бош тортган. Авиакомпания вакиллари ҳарчанд уринмасин уни кўндира олмаган.
Шундан сўнг уни Ички ишлар ходимлари ИИВ бўлимига олиб кетишган. У ерда ҳам йўловчи самолётда портловчи моддалар борлигини таъкидлашда давом этган. Борт қўшимча текширувдан ўтказилган ва ҳеч қандай шубҳали мослама топилмаган.
Оқибатда “Самарқанд—Москва” қайтиш парвози деярли уч соат кечикиб учган.