Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Самарқанд шаҳар бўлими ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилди.
Унда умумий ўрта таълим мактаби директори Н.А. фуқарони ўқитувчи лавозимига ишга қабул қилиш эвазига 400 АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 210-моддаси (пора олиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.