Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Самарқанд вилояти бошқармаси томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган терговга қадар текширувда “F.” МЧЖ шаклидаги хорижий корхонанинг Самарқанд филиали омбор мудири Д.С. ўзига ишониб топширилган ва моддий жавобгарлигида бўлган умумий баҳоси 283,6 млн сўмлик 123 турдаги парфюмерия буюмларини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.