Бугун 12 август, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Самарқандда қўлда тўқилган энг яхши гиламнинг баҳоси Москвадаги квартира нархи билан тенг

A A A
Самарқандда қўлда тўқилган энг яхши гиламнинг баҳоси Москвадаги квартира нархи билан тенг

Россиянинг"МИР 24" телеканалида Самарқанднинг каштачилик мактаби ва ипакдан тўқилган гиламларига бағишланган кўрсатув намойиш этилди, деб хабар бермоқда "Дунё"АА.

Самарқандда қўлда тўқилган энг яхши гиламнинг баҳоси Москвадаги квартира нархи билан тенг

Дастур бошловчиси Алексей Раевский Самарқанд каштачилик мактаби анъаналари ва гилам тўқиш усуллари ҳақида маълумот берган.

«Самарқанд гиламлари - бу қўлда яратилган ҳақиқий санъат асари, - дея эътироф этади журналист. –Қўлда тўқилган гиламларнинг энг яхшиси Москвадаги квартиралар нархига тенг. Ҳунарманд битта гиламни тўқиш учун олти йил вақт сарфлайди. Иш шу қадар нозикки, жараён заргарлик буюмларини ясашга ўхшайди. Бундай машаққатли ишга ҳар қандай инсоннинг кўзи чидай олмайди. Ушбу гиламнинг бир квадрат сантиметрида 300 дан ортиқ майда тугунлар мавжуд. 50х50 сантиметр ўлчамдаги гилам тўқиш учун эса камида тўққиз йил керак бўлади».

Қайд этилганидек, қўлда тўқилган гиламлар Самарқанднинг ташриф қоғозларидан бири ҳисобланади.

Бошловчининг таъкидлашича, 1992 йилда Афғонистон, Туркманистон ва Ўзбекистондан уч нафар ҳунармандлар сулоласи вакиллари бирлашиб, деярли йўқолиб кетган ҳунармандчиликнинг ушбу турини қайта тикладилар. Ҳозирги кунда ушбу лойиҳа дунёга машҳур гилам тўқиш заводига айланди.

«Самарқанд гилам тўқиш корхонасига ҳар куни бутун дунёдан сайёҳлар келади. Улар 3D шаклидаги ипак ва жундан тўқилган гиламларни ҳайрат билан томоша қиладилар. Шунингдек, сайёҳлар гилам тўқиш анъаналари ҳақида кўпроқ билишни исташади», - дейди Алексей Раевский.

Киритилди: 11:00 17.12.2023. Ўқилди: 13115 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!