Бугун 16 март, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Самарқандда машинани ЙПХ ходими устига ҳайдаган ҳайдовчи қамоққа олинди

Самарқандда машинани ЙПХ ходими устига ҳайдаган ҳайдовчи қамоққа олинди

Самарқанд вилояти ИИБ ЙҲХБ хабарига кўра, жорий йил 31 январь куни Самарқанд шаҳар Буюк Упак йўли кўчасида хизмат фаолиятини олиб бораётган йўл-патрул хизмат ходими томонидан шу йўналиш бўйлаб давлат рақам белгисиз, Onix ҳайдовчисига сезиларли ва ҳуштак ёрдамида тўхташ ишораси берилган.

Лекин, ҳайдовчи ўзи ва ўзгалар ҳаётига хавф туғдириб, йўл-патрул хизмати ходимининг қонуний талабига бўйсунмасдан, унинн устига ҳайдаб тан жароҳатлари етказиб, воқеа жойидан яширинган.

"Кечки соат саккизларда уйга Пайариқдан ўз автомобилим билан қайтаётгандим. Микрорайон томонидан келаётган вақтимда ходим турган экан. Ходими тўхтатганига тўхтадим, машинадан туш деганларига тушмадим, ҳайдаб кетдим. Тўхтамасдан ГАИ ходими капотнинг устига қўлларини ташлаб ушлаб қолдилар, одамлар сигнал берди, умуман эшитмадим ҳам. Қилган ишимни такрорламайман, илтимос, кечиринглар мени", - дейди ҳайдовчи.

Мазкур ҳолат юзасидан Самарқанд шаҳар прокуратураси томонидан Жиноят Кодексининг 140-моддаси учинчи қисми ва 219-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳайдовчи процессуал тартибда ушланиб, қамоққа олиш эҳтиёт чорасини қўлланилган.

Мазкур ҳолат юзасидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Киритилди: 10:07 03.02.2025. Ўқилди: 1166 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!