Яккасарой туманида содир этилган жиноят бўйича олиб борилган тергов ҳаракатлари давомида 1995 йилда туғилган Акмал Шукуров терговдан қочиб яширинганлиги сабабли унга нисбатан сиртдан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси ("Безорилик") ва 104-моддаси ("Қасддан баданга оғир шикаст етказиш") билан айб эълон қилиниб "Қамоққа олиш" эҳтиёт чораси қўлланган.
Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари томонидан олиб борилган тезкор тадбирлар натижасида А.Шукуров Қозоғистон Республикасида ушланди. Ҳозирда уни Тошкент шаҳрига экстрадиция қилиш чоралари кўрилмоқда.