Бу ҳақда Тhe New York Times нашри хабар бермоқда.
"АҚШ ва Россия президентлари Иккинчи жаҳон уруши давридаги Ялта конференциясига ўхшаш учрашув ўтказишлари мумкин, унда йирик давлатлар Европадаги чегараларни белгилайдилар", деб ёзади нашр.
NYT манбаларига кўра, Трамп Путиннинг манфаатлари йўлида Одесса порти устидан назоратни Россияга топшириш вариантини кўриб чиқмоқда. Бундан ташқари, музокаралар давомида Россиянинг Украинага қарши 11 йиллик тажовузи учун товон пули тўлаши масаласи муҳокама қилинади.
"Агар Путин Украинада ўз мақсадларига эришса, Хитой Тайванни эгаллаш бўйича ҳаракатларини фаоллаштириши мумкин", деб ёзади Тhe New York Times.