Бугун 19 март, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Оқ уй: "Агар АҚШ бўлмаганида французлар ҳозир немис тилида гаплашаётган бўлар эди"

Оқ уй: "Агар АҚШ бўлмаганида французлар ҳозир немис тилида гаплашаётган бўлар эди"

"Агар Қўшма Штатлар бўлмаганида, французлар ҳозир немис тилида гаплашаётган бўлар эди".

Бу ҳақда Оқ уй матбуот котиби Кэролайн Ливитт журналистлар учун ўтказилган навбатдаги брифингда маълум қилди.

У Франция парламенти депутатининг Озодлик ҳайкалини қайтариш ҳақидаги чақириғини рад этди ва Иккинчи жаҳон урушида АҚШ ёрдамисиз ҳозир Франция немис тилида гаплашаётган бўлишини таъкидлади.

"Ушбу паст тоифадаги француз сиёсатчисига маслаҳатим шуки, французлар бугун немис тилини билмаслиги фақат Қўшма Штатлар туфайли эканлигини ёдда тутинг. Шунинг учун улар буюк мамлакатимиздан жуда миннатдор бўлишлари керак" - деди у.

Киритилди: 00:19 18.03.2025. Ўқилди: 1275 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!