Бугун 4 декабрь, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Самарқандда газ ўғриси ушланди

Самарқандда газ ўғриси ушланди

"Ўзэнергоинспекция" Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармаси, вилоят прокуратураси ва газ таъминоти корхонаси ҳамкорлигида ўтказилган назорат тадбирида Самарқанд шаҳрида "Дукчиён" МФЙда жойлашган чойхона ўзбошимчалик билан тармоққа уланиб, табиий газдан ноқонуний фойдаланиб келганлиги аниқланди.

Ушбу қоидабузарлик натижасида, газ таъминоти корхонасининг дастлабки ҳисоб-китобларига кўра, 556,8 миллион сўмлик зарар етказилганлиги маълум бўлди.

Ҳозирда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.

Киритилди: Бугун 10:22. Ўқилди: 350 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!